Сайт қоидалари ва шартлари

САЙТДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАРИ ВА ШАРТЛАРИ

1. Кириш

1.1. Сайтдан фойдаланишдан аввал, ушбу қоидалар ва шартларни албатта ўқиб чиқинг.

1.2. Ушбу сайтдан фойдаланган ҳар бир фойдаланувчи, "сайтдан фойдаланиш қоидалари ва шартлари"га рози эканлигини билдиради.

1.3. Ушбу лойиҳа ("INTEST интеллектуал викторинаси") ҳеч қандай қимор, азарт ўйин ёки лотерея турига кирмайди.

1.4. Сиз ўз билимингизга ишонасизми? Агар жавобингиз "Ҳа" бўлса, ўз билимингизни синаб кўриш ва ундан унумли фойдаланиш вақти келди. "INTEST интеллектуал викторинаси" сизга шундай имкониятни тақдим этади. Энди сиз www.intest.uz сайтидаги "Умумий" тест ёки "Футбол" тестида иштирок этиб, саноқли дақиқалар ичида 500000 (беш юз минг) сўм пул ютуғига эга бўлишингиз мумкин. Бундан ташқари, сайтдаги "Фаол" акциясида иштирок этиб, кўплаб пул ютуқлари ва асосий совға - "Джентра" автомобилига эга бўлшингиз мумкин.

1.5. Викторина тестларида иштирок этган иштирокчи тўғридан-тўғри "ФАОЛ" акцияси иштирокчисига айланади. Ҳар бир иштироки учун балларни қўлга киритиб (ғолиб бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъий назар) автомобиль сари яқинлашиб боради. Батафсил маълумотни "АКЦИЯ" бўлимида ўқинг.

1.6. Тестда иштирок этишдан қўрқманг. Тест саволлари худди сиз каби инсонлар томонидан тузилган бўлиб, сиз ўйлаганчалик мураккаб бўлмаслиги мумкин. Бундан ташқари, сизга кичик "такрорлаш" бўлади. Билимингизни синаб кўринг, биз сизга омад тилаб қоламиз.

2. Викторина тартиби.

2.1. Викторина тестларида иштирок этиш жуда ҳам осон бўлиб, сизга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Тестларда иштирок этиш тартиби қуйидагича:

2.2. "Умумий" тест ёки "Футбол" тестида иштирок этиш учун ўзингиз учун қулай бўлган тўлов усулларидан бирини танлаб, тўловни амалга оширинг. (Тўлов турлари: "click" USSD коди орқали, барча турдаги Uzcard банк карталари орқали, Россия ва бошқа давлатлар учун мобил телефон баланси орқали, "Яндекс.Деньги" орқали ҳамда VISA, Mastercard банк карталари орқали) Шундан сўнг, www.intest.uz сайтидаги "УМУМИЙ ТЕСТ" ёки "ФУТБОЛ ТЕСТИ" бўлимида сўралган жойга тўлов қилинган телефон рақамингизни киритиб тестни бошлайсиз . Тестда сизга 10 та савол тақдим этилади. Танлашингиз учун ҳар бир саволга 5 тадан жавоб вариантлари тақдим этилади. Барча саволларга тўғри жавоб бериб ғолиб бўлинг ва ютуқни қўлга киритинг. "Умумуий" тест ва "Футбол" тестининг ютуғи 500000 (беш юз минг) сўм. "Умумий" тест ёки "Футбол" тестида иштирок этиш 5000 (беш минг) сўм.

Тестда иштирок этиш учун тўловни ўзингизга қулай усуллардан бирида амалга оширишингиз мумкин (сўм, рубль). Агар сиз викторинада ғолиб бўлсангиз, ютуқни ўзингиз истаган картангизга тушириб олишингиз мумкин (UZCARD, VISA, MASTERCARD).

2.3. Ҳар учинчи иштирок бепул. Агар сиз тестларда 2 марта иштирок этсангиз, сизга бонус тарзида учинчи иштирок бепул бўлади, яъни учинчи марта тўлов қилмасдан телефон рақамингизни киритиб, тестда иштирок этишингиз мумкин.

3. Викторина шартлари.

3.1. Юқорида номлари кўрсатилган пулли тест-викториналарда иштирок этиш мажбурий эмас.

3.2. Викторина тестларида иштирок этиш сони чекланмаган. Ҳар бир иштирок учун бир мартадан тўлов қилиш лозим.

3.3. Иштирокчи тўловни амалга оширгач, тестда иштирок этиб саволларга жавоб беролмаса тўлов қилинган пули қайтариб берилмайди.

3.4. Иштирокчи тўлов қилгандан кейин 24 соат ичида викторинада иштирок этиши шарт.

3.5. Иштирокчи тестлардаги иштироки давомида сўралган жойга ўзи ҳақидаги керакли маълумотларни (масалан: телефон рақам, исм ёки фамилиясини) тўғри ва хатоларсиз (исм фамилия ўрнига бирорта сон ёки "-+/*`&?<>;" каби белгиларни қўймасдан) киритиши шарт. Акс ҳолда, кейинги ҳолатларда тушунмовчилик келиб чиқиши мумкин.

3.6. Юқорида кўрсатилганидек, иштирокчилар тест-викториналардаги иштироки билан сайтдан фойдаланиш қоидалари ва шартлари билан танишганликларини ва шартларга рози эканликларини тасдиқлашади.

3.7. Викторина тестларида иштирок этишда, викториналар виждонан тоза ва ҳалол (четдан ёрдамларсиз) ўтишини таъминлаш мақсадида иштирокчига тестдан ўтиш учун 10 (ўн) дақиқа вақт ажратилади. Иштирокчи ўзига ажратилган вақт давомида саволга жавоб беролмаса, тест тўхтатилади ва мағлубият ҳисобланади.

3.8. Викторина тестларидан ўтиш жараёнида, иштирокчига ҳар бир савол учун 5 тадан жавоб вариантлари тақдим этилади. Иштирокчи жавоб тариқасида 1 дан 5 гача бўлган сонлардан бирини танлаши лозим, чунки, бошқа жавоблар қабул қилинмайди.

4. Мажбуриятлар ва жавобгарлик

4.1. Викторина ёки акция ғолибларининг қўлга киритган ютуқларини ва совғаларини эгаларига етиб боришини таъминлашни "INTEST" лойиҳаси ўз зиммасига олади.

4.2. Тест-викториналарда иштирок этиб ғолиб бўлганларга белгиланган ютуқдан бошқа ҳеч қандай билимини оширганлиги ёки бошқа тўғрисида сертификат, диплом ва шунга ўхшаш бошқа ҳеч қанақа тасдиқловчи хужжат тақдим этилмайди.

4.3. Тест-викториналарда иштирок жараёнида, иштирокчининг қурилмасига боғлиқ носозликлар (маълум бир сабабларга кўра иштирокчининг алоқаси ёмонлашиб қолса, мобил телефонида, компьютерида ёки браузерида носозлик келиб чиқса, қурилмасининг заряди, интернет трафиги тугаб қолса ёки шунга ўхшаш носозликлар) келиб чиқса ва тестни якунлолмай қолса, "INTEST" лойиҳаси жавобгарликни бўйнига олмайди.

4.4. Агар иштирокчи тест-викториналардаги иштироки давомида қайсидир тарзда сайтдан фойдаланиш қоидалари ва шартларини бузса, вақтни чўзишга, тўхтатишга, ғирромлик қилишга, системани алдашга уриниб кўрса ёки сайтга ҳужум қилса, иштирокчи учун тест тўхтатилади, ундан ташқари, сайтни соҳта нусҳасини яратишга, сайтнинг номидан фойдаланиб ноқонуний фаолият юритишга уринган шахслар қонун олдида жиноий жавобгар бўлади.

4.5. "INTEST" жамоаси томонидан тақдим этилаётган ушбу лойиҳа Республикамиздаги 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳолининг бўш вақтларини мазмунлироқ, қизиқарлироқ ўтказишларини, янада кўпроқ маълумотларга эга бўлишларини таъминлайди ва оз бўлсада, ҳар соҳада билим даражасини, савиясини ҳамда фикрлаш доирасини оширишда хизмат қилишига ишонамиз.

4.6. "INTEST" лойиҳаси 888277-сон билан Давлат рўйҳатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа ҳеч қандай қимор, азарт ўйин ёки лотерея турига кирмайди.

© 2019 INTEST. Гувоҳнома № 888277.